АҚШ ҳукумати фуқароларининг мамлакат ҳудудига кириши чекланадиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди, деб ёзади «Коммерсантъ».
АҚШ президенти Дональд Трамп прокламациясига мувофиқ, рўйхатга Венесуэла, КХДР ва Чад қўшилди. Аввалгидек, тақиқ Эрон, Яман, Ливия, Сурия ва Сомали фуқаролари учун амал қилади. Мамлакатлар рўйхатидан Судан олиб ташланди.
Шу билан бирга, ҳужжатда айтилишича, 18 октябрдан чекловлар қатъийлаштирилади ва ҳатто АҚШ фуқаролари билан далилли алоқаси бўлганлар учун ҳам амал қилади.
Трамп мамлакатга кириш учун янги тақиқни муҳожирларни хавфсиз тарзда саралаб олиш имконияти йўқлиги билан изоҳлади.
Изоҳ (0)