Янгийўл туманида эшик қулфи бузилиб, 1971 йилда туғилган Зарифа Турсунованинг (исм-шарифлар шартли) уйидан умумий нархи 3 000 000 сўм бўлган жиҳозлар ўғирланди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи уй бекаси, 1993 йилда туғилган Марина Тўйчиева ва унинг синглиси, уй бекаси, 1995 йилда туғилган Гулхумор Тўйчиева содир этгани аниқланиб, ушланди.
ИИБ тергов олиб бормокда.
Изоҳ (0)