Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош ассамблеяси 72-сессиясидаги иштироки доирасида Нью-Йоркда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ёрдамчиси Лиза Кёртис билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон — АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида бўлиб ўтган икки давлат иқтисодий тизимлари иштирокидаги бизнес-форум натижаларини юқори баҳолади.
Халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокамаси чоғида Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан изга солиш истиқболларига алоҳида эътибор берилди.
Суҳбатда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэль Розенблюм иштирок этди.
Изоҳ (0)