Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлиги доимий котиби Саймон Макдональд 24 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Ташриф давомида Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказда Ўзбекистон-Буюк Британия кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан учрашув ва музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Саймон Макдональд Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишади.
Изоҳ (0)