Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Ироқ Курдистони мустақиллиги масаласида ўтказилиши режалаштирилаётган референдумни ноқонуний деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Йилдиримнинг сўзларига кўра, Туркия 25 сентябрь куни Ироқ Курдистони ҳукумати томонидан ўтказилиши кутилаётган референдумни «ноқонуний ва ҳақиқий эмас» деб ҳисоблайди.
Йилдиримнинг қўшимча қилишича, Ироқ Курдистони ҳукумати «референдум натижалари учун жавоб беришга мажбур бўлади».
Анқара Курдистон мустақиллиги масаласида референдум ўтказиш қарорига бир неча бор қарши чиққан. Бундай референдум «Туркия миллий хавфсизлиги раҳна солади», деб ҳисоблайди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ва Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ироқ Курдистонидаги референдум жиддий оқибатларга сабаб бўлишидан огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)