Италиянинг Террачина шаҳридаги авиашоу вақтида Eurofighter Typhoon қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Meduza’нинг ёзишича, самолёт олий парвоз маҳорати шаклларидан бирини намойиш этиш вақтида денгизга қулаган.
La Stampa хабарига кўра, учувчи катапульта қилишга улгурмаган ва ҳалок бўлган. Хабар беришларича, штурвал Италия ҳарбий-ҳаво кучларининг 36 ёшли капитани Габриэле Орланди бошқарувида эди.
Ҳодиса оқибатида учувчидан бошқа ҳеч жабрланмаган — самолёт соҳилдаги томошабинлар ва қирғоқбўйидаги кемалардан анча узоқда қулаган.
Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларда учувчи сув билан тўқнашув арафасида самолётни ўнглаб олишга улгурмаганини кўриш мумкин.
https://twitter.com/FlaviaMarino72/status/911979342221266944
Изоҳ (0)