АҚШ қуролли кучлари ИШИД жангариларининг Ливияда жойлашган лагерларига олтита авиазарба берди. «Коммерсантъ» хабарига кўра, ҳужум натижасида 17 киши ҳалок бўлган.
АҚШ қўмондонлигининг хабар беришича, авиазарбалар Ливия миллий бирдамлик ҳукумати билан ўзаро келишилган ҳолда жума куни берилган.
Июль ойи бошида Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар мамлакатнинг энг йирик иккинчи шаҳри — Бенгази террорчилардан озод этилганини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ливияда ИШИД ва «Ал-Қоида»га қарши қуролли кураш давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)