Франция президенти Эммануэль Макрон Меҳнат кодексини ислоҳ қилишга қаратилган 5 та фармонни имзолади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Le Figaro нашрига кўра, Макрон оммавий норозиликларга сабаб бўлган ислоҳот ҳақидаги фармонларни Франция телевидениесининг тўғридан-тўғри эфирида имзолади.
«Мазкур ислоҳот фармонлар эълон қилиниши билан кучга киради. Масофавий меҳнат ҳуқуқи каби дастлабки чоралар яқин кунлар мобайнида қўлланишни бошлайди. Фармонларда кўзда тутилган барча ислоҳотлар эса узоғи билан келгуси йил 1 январдан жорий этилади», — деди Макрон.
Изоҳ (0)