Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида Ми-2 вертолёти қаттиқ қўнишдан кейин ёниб кетди, деб ёзади «РБК».
Ҳодиса Оқкўл туманида маҳаллий вақт билан 01:00 (Тошкент вақти билан 00:00)да юз берган. Версиялардан бирига кўра, ўрмонни қўриқлаш бўйича ишларни бажараётган вертолёт ерга тўқнашиб кетган. Шундан сўнг, Ми-2 ёниб кетган.
Воқеа натижасида уч киши жабрланди. Улар касалхонага етказилди.
Вертолёт «Тяньшань» авиакомпаниясига тегишли бўлган. Экипаж тирик эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)