Мексика ташқи ишлар вазири Луис Видегарай 19 сентябрь куни юз берган 7,1 магнитудали зилзила қурбонлари сони 273 кишига етганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Айни пайтда қурбонлар сони 273 кишини ташкил қилмоқда, Мехико шаҳрида ва республиканинг марказий қисмидаги бошқа аҳоли пунктларида вайронагарчиликлар ва ярадорлар кўп», — деди у.
Reuters агентлиги маълумотларига кўра, 2 мингдан ортиқ киши жабрланган.
Изоҳ (0)