Шимолий Корея Тинч океанида водород бомбаси синовини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru» «Рёнхап» агентлигига таяниб.
Вазирдан КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампнинг гапларига жавобан «олий даражадаги» ҳаракатлар ҳақида айтган сўзларини изоҳлашни сўрашди.
«Бу Тинч океанидаги энг кучли водород бомбаси портлаши бўлиши мумкин. Биз қандай чора-тадбирлар кўрилишини билмаймиз, чунки буйруқларни Ким Чен Ин беради», — деди вазир БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги 72-сессияси доирасида.
Изоҳ (0)