Токио КХДР Тинч океанида водород бомбаси синовини ўтказса, бомба ушбу ҳудудга баллистик ракета ёрдамида етказилишини ва у Япония ҳудуди осмонидан учиб ўтишини истисно қилмаяпти. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Ицунори Онодера маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо Пхеньян АҚШ сиёсатига жавоб сифатида Тинч океанида энг кучли водород бомбаси синовини ўтказиши мумкинлигини айтганди.
Изоҳ (0)