АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядро дастури бўйича битимдан чиқишга мойиллик билдирмоқда. Бу 15 октябрда содир бўлади, деб ёзади «ТАСС» NBC телекомпаниясининг давлат раҳбари маъмуриятидаги манбаларига таяниб.
Уларнинг маълумотларига кўра, АҚШ президенти ўзининг сўнгги баёнотига қарамай, ядро битими борасида қандай иш тутишни охиригача аниқлаштириб олмаган. Манбалар фикрича, Трамп 15 октябргача фикрини ўзгартириши ҳам мумкин. Ўша куни Вашингтон томонидан битимга риоя қилишнинг бориши юзасидан навбатдаги кузатув натижалари эълон қилинадиган муддат тугайди.
20 сентябрь куни президент журналистларга АҚШ Эрон ядро дастури бўйича битимдан чиқиши керакми, йўқми деган масалада қарор қабул қилиб бўлганини маълум қилган, аммо у ҳақда ҳеч кимга айтмаган эди.
Изоҳ (0)