Эрон расмийлари 2015 йилда тузилган ядро келишувини биринчи бўлиб бузмасликни ваъда қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Эрон мазкур келишувни биринчи бўлиб бузмаслигини барчага маълум қиламан. Келишув сиёсатдаги маъсулиятсиз янги одамлар туфайли йўққа чиқиши, дунё ажойиб имкониятдан маҳрум бўлиши жуда ачинарли», —деди мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош ассамблеяси сессиясида.
Руҳоний келишув исталган томон тарафидан бузилган тақдирда Эрон қатъий ва кескин ҳаракат қилишини билдирди.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядро келишуви бўйича қарор қабул қилганини айтди, бироқ унинг мазмунига аниқлик киритмади.
Изоҳ (0)