АҚШ КХДР режимига қарши чеклов чораларини кучайтиришда давом этади. Бу ҳақда Дональд Трамп Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан ўтказган музокаралари чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз Шимолий Кореяга қарши янада кўпроқ санкциялар жорий этамиз», — деди у.
Ўз навбатида, Оқ Уй тарқатган баёнотда молия вазири Стивен Мнучин ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли бу борада журналистлар билан брифинглар ўтказиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)