Интернетда Жексонвиллдаги (АҚШ) ҳарбий-денгиз касалхонасининг икки ҳамшираси чақалоқларни таҳқирлаётгани акс этган фото ва видео тарқалди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
Фотолардан бирида аёл болага ўрта бармоғини кўрсатаётгани акс этган ва «Бу митти шайтонларга нисбатан аслида қандай муносабатда эканлигим» деган ёзув қолдирилган. Видеода эса чақалоқ мусиқага монанд ҳаракат қилишга мажбурланган.
Тасвирлар тармоқда жойлаштирилгандан сўнг улар 100 мингдан ортиқ маротаба кўрилди. Ҳамширалар ишлаган касалхона раҳбарияти ҳам шу тариқа бундан хабар топди.
Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, ҳамширалар бу вақт давомида касалларга қарашдан четлатилди.
Изоҳ (0)