Россиялик бизнесмен Михаил Прохоровнинг ОНЭКСИМ гуруҳи медиабизнесдаги сўнгги активи — «Сноб» лойиҳасини сотди. Лойиҳа бош директори Марина Геворкян «Сноб Медиа» МЧЖ улушининг 100 фоизини харид қилди, дея хабар беради TJournal.
«ОНЭКСИМ гуруҳи янги инвестиция стратегиясини амалга ошириш доирасида Россия медиаактивларидаги иштирокини тўхтатишга қарор қилди. ‘Сноб’ лойиҳаси гуруҳнинг мазкур йўналишдаги охирги активи бўлиб қолаётганди», — дейди гуруҳ бош директори Дмитрий Разумов.
Томонлар келишув суммасини ошкор қилмади. Марина Геворкян 2009 йилда компанияга келган, 2012 йилдан бери «Сноб Медиа» МЧЖ бош директори лавозимида ишлаотганди.
Маълумот учун, Михаил Прхоров шу йил июнида яна бир медиаактиви — «РБК» холдингини ҳам сотганди.
Изоҳ (0)