Суриядаги ҳарбий операция давомида россиялик шартнома асосида қилувчи ҳарбий хизматчи Владимир Тарасюк ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Иркутск вилоятининг Брацк шаҳрида туғилиб-ўсган Тарасюкнинг синглиси Ольга Долматова акаси 16 сентябрда полковник ва генерал билан бирга жангарилар пистирмасига дуч келиб, ҳалок бўлганини маълум қилди. У бошидан жароҳат олгани ва кўп қон йўқотгани, вертолёт ўққа тутишлар сабабли эвакуация учун қўнолмагани билдирилмоқда.
Владимир Тарасюк билан видолашув 20 сентябрь куни бўлиб ўтди. Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчининг ўлими ҳақида расман хабар бермади.
«Коммерсантъ» нашрига кўра, Владимир Тарасюк Сурияда Россия операцияси бошланган 2015 йил сентябридан бери ҳалок бўлган 37-ҳарбий хизматчи бўлди.
Изоҳ (0)