Пуэрто-Рикога ёпирилган «Мария» тўфони туфайли мамлакатнинг бутун ҳудуди электр энергиясидан узилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
ABC News электр энергияси фақат генераторлардан фойдаланадиганларда борлигини билдирмоқда. Шунингдек, алоқа тизими ҳам ишдан чиқди.
Пуэрто-Рико губернатори Рикардо Росселлога кўра, электр таъминотини тиклашга ойлар талаб этилиши мумкин.
Мамлакатда электр энергияси етказиб бериш билан атиги битта компания — PREPА шуғулланади. Компания молиявий қийинчиликларга дуч келаётгани сабабли июль ойида касодга учраганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)