Россия мудофаа вазирлиги Суриянинг Идлиб вилоятида россиялик ҳарбий хизматчиларни қуршовга олган «Жабҳат ан-Нусра» жангариларига авиазарбалар берилгани акс этган видеони эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Видеолавҳада Россия аваиацияси террорчилар ва уларнинг зирҳли машиналарига зарбалар бериб, қутқариш отрядларини қўллаб-қувватлаётганини кўриш мумкин.
29 нафар россиялик ҳарбий хизматчи жанглар билан қуршовдан чиқишга муваффақ бўлди. Улардан 3 нафари яраланди. Мазкур операциянинг барча қатнашчилари давлат мукофотларига тақдим этилди.
https://youtu.be/TpYM1fw8E0k
Изоҳ (0)