Ироқ қўшинлари ва ёрдамчи гуруҳлар Сурия чегарасига яқин жойлашган Ана шаҳрини ИШИД гуруҳи террорчиларидан бутунлай тозалади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бу борада операция қўмондони Абдуламир Яралла баёнот берди.
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий мамлакат ғарбидаги Анбар вилоятини тозалаш операцияси бошланганини маълум қилган эди. Ана шаҳри шу вилоятда жойлашган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)