Афғонистон президенти Ашраф Ғани АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви чоғида мамлакатга кела бошлаган АҚШ армиясининг янги гуруҳлари «Толибон» радикал гуруҳига қарши курашдаги вазиятни ўнглаганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Шу қарор қабул қилинганидан буён жойлардаги вазият жиддий ўзгарди... ер билан осмончалик», — деди Ғани АҚШ президенти билан Нью-Йоркда ўтган учрашувда.
«Ғалаба, хоҳ сиёсий, хоҳ ҳарбий бўлсин, амалга ошадиган бўлиб турибди», — қўшимча қилди у.
Афғонистон раҳбари Трампни мамлакат хавфсизлик кучлари толибларга қарши кураш масъулиятини ўз зиммасига олишига ишонтирди.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Ашраф Ғанига амалга оширилган ишлар учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)