• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ахборот технологиялари вазирлиги Кремний водийсида Facebook вакиллари билан музокаралар ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ҳукумат топшириғи асосида Калифорния штатидаги Кремний водийсида бўлиб, бу ерда фаолият кўрсатувчи жаҳоннинг нуфузли IT-компаниялари билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

    Хусусан, HP Tech Ventures компаниясининг глобал стартаплари сармоядори ҳисобланган Виталий Голомб билан учрашувда Кремний водийси мисолида Ўзбекистонда технопарклар эко-тузилмаси ҳамда инновацион марказлар фаолиятини ташкил қилиш ва қўллаб-қувватлаш келишиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистондаги IT-стартаплар учун инвестицияларни жалб қилишнинг муваффақиятли механизмини йўлга қўйишда ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама диққат-марказида бўлди.

    Amazon Web Services (Amazon компаниясининг «булутли хизматлар» кўрсатувчи инфратузилма платформаси) бош менежери Камфиус Бас билан ўтган учрашувда Ўзбекистон ҳудудида қуёшли панелларда ишлайдиган маълумотларни қайта ишлайдиган дата-марказлар қуриш, шунингдек, ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун Amazon Web Services платформаси орқали веб-хизматларни кўрсатиш масалаларига бағишланди.

    Тармоқли технологиялар, аҳоли ва муассасалар учун илғор мулоқот ва алоқа алмашиш платформаларини ишлаб чиқишда жаҳонда пешқадам ҳисобланган Cisco компаниясининг стратегия, технология ва инновациялар бўйича вице-президенти Доуг Вебстер билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда «ақлли» ва хавфсиз шаҳар яратиш стратегиясини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди. Учрашув натижалари бўйича қатор йўналишлар бўйича истиқболдаги ҳамкорликка оид келишув шартномаси имзоланди.

    Кремний водийсидаги яна бир муваффақиятли учрашувлардан бири Facebook компаниясининг бош қароргоҳида бўлиб ўтди. Компанияни иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбари Клэйр Дэви иштирокидаги муҳокамаларда Facebook вакилларининг Ўзбекистондаги IT-тадбирларида иштирок этиши, шу билан бирга, турли йўналишларда, жумладан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, стартапларни амалга ошириш каби ижтимоий лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш режалари муҳокама қилинди.

    Мазкур учрашувда Ўзбекистон Президентининг Facebook тармоғидаги саҳифасига расмий мақом бериш бўйича ҳам келишиб олинди. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқдаги давлат хизматчиларининг саҳифаларини қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш чораларини кўриш юзасидан ҳамкорлик ўрнатилиши белгилаб олинди.

    Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Кремний водийсидаги сафари мобайнида Google компаниясининг IT-лойиҳалар ва стартапларни қўллаб-қувватлайдиган Google Launchpad дастури мутасаддилари, жаҳон миқёсида муваффақиятли ғояларни амалга оширувчи бизнес-инкубатори — Plug and Play Tech Center технологик компанияси, шунингдек, мазкур IT-водийда дастурчилар тайёрлашга ихтисослашган 42 School таълим муассасаси асосчиси ва вице-директори Кваме Ямгнане билан учрашувлар бўлиб ўтди.

    Онлайн тўлов тармоқларини яратишда етакчи бўлган Openbucks компаниясида компания ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўртасида англашув меморандуми имзоланиб, америкалик экспертларнинг ўзбекистонлик талабалар, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари билан учрашувларини ташкил қилишга мўлжалланган Silicon Valley Talks (Кремний водийси келишувлари) лойиҳаси доирасида ташаббусларни амалга ошириш келишиб олинди.

    20.09.2017, 20:44   Изоҳ (0)   4970
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги «Косонсой» чегара-божхона пости фаолияти қайта тикланди

    20.09.2017, 17:48

    Александр Давлетов: Солиқ ислоҳотлари даврида эҳтимолий бюджет дефицити қандай тўлдирилади?

    20.09.2017, 16:47

    «Олот» чегара божхона комплексида ҳужжатларда кўрсатилганидан кўра кўпроқ косметика воситаси олиб ўтишга уриниш ҳолати фош этилди

    20.09.2017, 16:40

    Ўзбекистонлик ёш олимлар Орол денгизи бўйида тадқиқотлар олиб бормоқда

    20.09.2017, 15:58

    Наманганда бу йил ўтган йилга нисбатан 1,5 минг тонна кўп балиқ етиштириш режалаштирилмоқда

    20.09.2017, 15:02

    Алишер Аъзамхўжаев ўз миссиясини бажариш учун Туркияга жўнаб кетди

    20.09.2017, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Халқаро Турон федерацияси АҚШда рўйхатдан ўтди

    Спорт | 29 июл, 14:07

    Ишдаги стрессни енгишга ёрдам берадиган интерактив ўйинчоқ ихтиро қилинди

    Қўзиқорин | 29 июл, 13:58

    Қирғизистонда халқаро интернет трафигига вақтинчалик давлат монополияси жорий этилади

    Дунё | 29 июл, 13:50

    Экспертлар Путин қўриқчисининг “сирли қуроли”ни ўрганди (видео)

    Дунё | 29 июл, 13:21

    Пекинда кучли сув тошқинлари оқибатида 30 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 29 июл, 12:55

    Ёзда кондиционерсиз хонада ухлаб қолишга ёрдам берадиган 7 лайфҳак 

    Маслаҳатлар | 29 июл, 12:52

    “ОКМК” футболчиси Нодирбек Абдураззоқов фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 29 июл, 12:52

    АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди 

    Дунё | 29 июл, 12:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.