Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 17—21 сентябрь кунлари ташкил этилган орол экспедицияси ўз ишини давом эттирмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га экспедиция аъзолари хабар берди.
Экспедицияда иштирок этаётган ёш олимлар гуруҳи томонидан орол денгизининг шўрланиши, биологик, экологик ўзгаришлар, орол бўйи ҳудудининг зоологияси ва уни асраб қолиш бўйича тор доирадаги илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ёш олимлар мавжуд муаммолардан яъни денгиз бўйидаги шўрланиш ҳолатларини тиббий жиҳатдан таҳлил этиб, тиббиётда бир қатор кассаликларни самарали даволашда фойдаланиш мумкин эканлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)