• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тўфонлар қандай номланади?

    2017 йилнинг сентябрида АҚШга «Харви» ва «Ирма» тўфонлари ёпирилди. Улар ҳам бошқа ўнлаб тропик тўфонлар каби ўз номларига эга бўлди. Бундай тизим у ёки бу табиий хавф-хатарни тезроқ ёдда сақлаш ва бошқаларидан фарқлашга ёрдам беради: аёллар ва эркакларнинг қисқа исмлари ОАВлари ва хабардор қилиш хизматлари томонидан координаталар ўрнига қўлланилади, деб ёзади TJournal.

    Фото: TJournal

    Фото: TJournal

    Экспертларнинг фикрича, номлар тўфонларга яхшироқ тайёргарлик кўришга кўмак беради. Метеорологик ташкилотлар эса исмлар рўйхатини ишлаб чиққан ва одамлар «Катрина», «Сэнди» ва «Ирма»ларни адаштириб юбормаслигини кузатиб боради.

    Кемалар, авлиёлар ва опа-сингиллар

    Дастлаб кучли пўртаналар ихтиёрий номланган. 1842 йилда ҳалокатли атлантик тўфонлардан бири океаннинг ғарбий қисмида бўлган «Антье» кемаси мачтасини узиб юборган. Циклон «Антье» деб номланган — бу тўфонларга берилган биринчи расмий ном эди. Шундан сўнг асосан вайрон бўлган кемалар ва шаҳарлар шарафига ном беришда давом этилган: мисол учун, Американинг Галвестон шаҳрига 1900 йилда ёпирилган тўфон Галвестон тўфони деб номланган.

    Баъзан тропик циклонларга муқаддас номлар берилган. Шу йўл билан Пуэрто-Рикода XIX асрда «Авлиё Анна» ва «Авлиё Филипп» тўфонлари пайдо бўлган.

    Бироқ бундай усул ноқулай эди: аниқ тизимсиз доимий чалкашликлар юзага келар эди. XIX аср охирида австралиялик метеоролог Клемент Рагг тропик циклонларга аёллар исмларини бера бошлади. Иккинчи жаҳон уруши даврида бу анъанани америкалик ҳарбийлар ҳам давом эттирди: АҚШ флоти метеорологлари Тинч океанидаги тўфонларни рафиқалари, дўстлари ва опа-сингиллари шарафига номлаган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    1953 йилда Бутунжаҳон метеорология ташкилоти томонидан АҚШ Миллий тўфон маркази кўмагида тайёрланган тўфон ва кучли пўртаналар учун номланишларнинг халқаро тизими пайдо бўлди. Дастлаб рўйхатда фақат аёлларнинг қисқа исмлари бўлиб, улар циклонларга алифбо бўйича берилган: биринчи тўфон «А» ҳарфи билан бошланган ва шундай давом этган. 1979 йилда «гендер тенгсизлик» олдини олиш учун кенгайтирилган рўйхатга эркаклар исмлари ҳам киритилган.

    «Арлин» дан «Уиттни»гача

    Биринчи рўйхат Атлантика океанида юзага келадиган пўртаналар учун яратилган. Бир неча йилдан сўнг бундай тизим тропик циклонлар пайдо бўладиган бошқа ҳудудларда ҳам қўллана бошлади. Ҳар бир ҳудуднинг ўз номлари бор. Уларнинг барчаси WMO сайтида чоп этилган.

    Атлантика рўйхати энг машҳур рўйхат ҳисобланади — бу рўйхатдаги номлар билан аталган тўфонлар АҚШга ёпирилади. Атлантика океани 21 та номни ўз ичига олувчи жами олтита рўйхатга эга. 2017 йилда исмларнинг бир тўплами, 2018 йилда — иккинчиси қўлланади. 2022 йилда 2013 йилнинг рўйхати яна такрорланади.

    Исмлар ҳам навбатма-навбат қўйилади — дастлаб алифбо тартибида аёллар исмлари, сўнгра эркаклар исмлари келади. «Q», «U», «Х», «Y» ва «Z» ҳарфлари ташлаб кетилади. Шамол барқарор тезлиги соатига 62 километрдан ортиқ бўлган тўфонларга ном берилади.

    2017 йилда Атлантика океанида «Арлин», «Брет», «Синди», «Дон», «Эмили», «Франклин», «Герт», «Харви», «Ирма», «Хосе» ва «Катя» тўфонлари бўлиб ўтди. Йил якунига қадар «Ли», «Мария», «Нэйт», «Офелия», «Филипп», «Рина», «Шон», «Тамми», «Винс» ва «Уиттни» пайдо бўлиши мумкин. Агар йил давомида рўйхат тугаб қолиб, пўртаналар юзага келишда давом этса, улар грек алифбоси ҳарфлари билан номланади.

    2014 йилда Американинг Proceedings of the National Academy of Sciences илмий журналида тадқиқот чоп этилди. Унга кўра, аёллар исмлари берилган тўфонлар эркаклар исмлари берилганларга қараганда кўпроқ вайронкор оқибатлар келтириб чиқаради. Бироқ бу тадқиқотни бошқа олимлар танқид қилди.

    «Тўфон кучи ва ҳажми ҳамда унинг номланиши ўртасида ҳеч қандай боғланиш йўқ», — дейди Миллий об-ҳаво хизмати ходими Сьюзан Бучанян.

    Тўфонлар учун истеъфо

    «Харви» ва «Ирма» каби циклонлар вайронкор оқибатлар ва ОАВларида эсга олиниши билан бошқа тўфонларга қараганда кўпроқ ёдда қолади. Шунинг учун бу исмларни бир неча йилдан кейин яна қўллаш чалкашликларга олиб келиши мумкин. Шундай ҳолатлар олдини олиш учун WMO ҳар йили йиғилиш ўтказиб, уларда қайси номларни «муомаладан чиқариш» кераклигини муҳокама қилади.

    «Катрина» тўфонининг Луизиана штатидаги оқибатлари. Фото: Reuters

    «Катрина» тўфонининг Луизиана штатидаги оқибатлари. Фото: Reuters

    Рўйхатдаги номларни алмаштиришнинг асосий сабабларидан бири — циклон давомида жабрланганлар учун унинг оғриқли эканлиги. 1953 йилда тизим қабул қилингандан буён рўйхатдан 82 та ном олиб ташланган. Улар орасида — «Катрина», «Сэнди» ва «Игорь» каби машҳур тўфонлар бор. 2016 йилда «Метью» ва «Oттo» исмлари муомаладан чиқарилди.

    «Ирма» охирги ўнйилликда Атлантикада юзага келган энг кучли тўфонлардан бири эканлиги таъкидланмоқда. Шунинг учун келгуси йилда бу исм бошқасига алмаштирилиши мумкин. «Ирма» эса Атлантика ҳудудидаги «I» (Irma) ҳарфи билан бошланувчи «истеъфо»га чиққан ўнинчи тўфонга айланади.

    19.09.2017, 14:21   Изоҳ (0)   14426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция IT-компанияси Кениядаги қайта президентлик сайловларини техник таъминлашга улгурмаслигини билдирди 

    19.09.2017, 14:09

    Сурияда жангариларнинг 35 отряди ҳукумат қўшинлари томонига ўтишга рози бўлди

    19.09.2017, 13:57

    БМТ Бош котиби ва Жанубий Корея президенти Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилди

    19.09.2017, 13:33

    CNN: АҚШ президентининг ўғли Махфий хизматнинг кунига 24 соатлик ҳимоясидан воз кечмоқчи

    19.09.2017, 13:21

    Колумбия президенти Венесуэлада ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашишига кўмаклашишга тайёрлигини билдирди

    19.09.2017, 13:09

    Нью-Йоркда икки автобус тўқнашди, 3 киши ҳалок бўлди

    19.09.2017, 12:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореяда президентлик сайлови бошланди. Номзодлар ким? 

    Дунё | 3 июн, 09:58

    ЕЧЛ. Энг кўп голли вазият яратган футболчилар (топ-10)

    Спорт | 3 июн, 09:55

    Тақиқ, чеклов ва жазолар: Япония императорлари қандай яшайди?

    Шоу-бизнес | 3 июн, 09:44

    АҚШда иммиграция сиёсати ва чегара назорати кучайтирилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 09:38

    Италияда Этна вулқони отилди (видео)

    Дунё | 3 июн, 09:20

    Тошкентда скутер ҳайдовчиси Damas уриб юборишидан ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 3 июн, 09:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.