Кенияда қайта президентлик сайловлари ўтказилишини техник таъминлаши лозим бўлган Франция IT-компанияси 17 октябрга белгиланган овоз бериш жараёнига улгурмаслигини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Компания Кения марказий сайлов комиссиясига йўллаган мактубда овоз бериш натижаларини автомат қайта ишлаш тизимини иш ҳажми катталиги сабабли белгиланган санага тайёрлаб бўлмаслиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Кения Олий суди мухолифат номзоди Раила Oдинга шикояти туфайли амалдаги давлат раҳбари Ухуру Кениатанинг ғалабаси билан якунланган президентлик сайловлари натижаларини бекор этиб, 60 кун давомида қайта сайловлар ўтказиш ҳақида қарор қабул қилганди.
Изоҳ (0)