Швециянинг Telia Company телекоммуникация холдинги шўъба компанияси бўлган Sonera Holding Turkcell (Туркия) акциялари харидига буюртмалар қабул қилишни якунлади. Бу ҳақда «Ведомости» маълум қилди.
Тўпланган таклифлар натижаси бўйича бир дона акция нархи 11,6 турк лирасини ташкил этди.
Turkcell’нинг 153,3 миллион дона акцияси учун Sonera Holding 1,78 миллиард лира ёки 515 миллион долларга эга бўлади.
Келишувдан сўнг Швеция компаниясининг Turkcell’даги улуши 38 фоиздан 15 фоизгача қисқаради.
Изоҳ (0)