АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Майкл Коэн Сенатнинг разведка бўйича қўмитасида кўрсатма беради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.
Коэннинг ўзи 19 сентябрь, сешанба куни кўрсатма беришини тасдиқлади.
У олдинроқ Россиянинг 2016 йилги президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринишларини текшираётган Конгресс қўмиталаридан биридан чақириқнома олганлигини билдирганди.
Изоҳ (0)