АҚШнинг Жоржия штатида полициячилар 21 ёшли ни отиб ташлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Атланта шаҳри полициясига Жоржия Технология институти кампуси ҳудудидаги қуролланган йигит ҳақида хабар берилди. Воқеа жойида полициячилар қўлида пичоқ бўлган талабага дуч келди.
Улар Шульцдан пичоқни ташлашни талаб қилди, бироқ у полициячилар томон ҳаракатлана бошлади. Бир неча огоҳлантиришдан сўнг полициячи талабага ўқ узди.
Шульц кейинчалик госпиталда оламдан ўтди. Штат текширувлар бюроси ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)