Аноним кўча рассоми Бэнкси Campaign Against Arms Trade (Қурол савдосига қарши кампания) жамоатчилик ташкилотига 280 минг доллар хайрия қилди, деб ёзади TJournal. Маблағ Лондондаги бадиий кўргазмада сотилган Civilian Drone Strike картинаси пулидан берилди.
Бэнксининг янги асарида ёш боланинг уйини бузаётган учувчисиз учар қурилмалар ва бунга ити билан четдан назар солаётган бола тасвирланган. Картинани 54 мамлакат рассомларининг 1600 та экспонати тўпланган бадиий кўргазмада намойиш этишди. Қурол савдосига қарши кампания тадбир ташкилотчиларидан бири сифатида маблағни қўлга киритади.
Изоҳ (0)