Уэльс шаҳзодаси Чарльз тахтни эгаллаганидан сўнг Букингем саройидан қароргоҳ сифатида фойдаланишни истамаяпти. Бу ҳақда, қироллик оиласига яқин манбаларга таяниб, The Sunday Times маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Нашрга кўра, Британия тахтининг 68 ёшли вориси ўзини Лондондаги ҳозирги қароргоҳи — Кларенс-хаусда қулай ҳис этмоқда ва Корноулл герцогиняси Kamilla билан кейинчалик ҳам шу ерда яшашда давом этиш ниятида.
Шаҳзода Букингем саройи омма учун янада очиқ бўлиши тарафдори. Ҳозирда мазкур қароргоҳга меҳмонлар қиролича Елизавета II июлдан октябргача Балморал қасрида қолган пайт ташриф буюриши мумкин.
Чарльзнинг ўғли шаҳзода Уильям ҳам отасининг фикрига қўшилиши ва Букингем саройини замонавий оила учун жуда катта, сақлаб туриш харажатларини эса ўта қиммат ҳисоблаши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)