Гонконгдаги Ocean Park истироҳат боғи ташрифчилардан бирининг ўлимидан сўнг «Тириклайин дафн қилинган» деб аталувчи аттракционини ёпди, деб ёзади «Вести.ru».
Меҳмонлар бирма-бир тушиб келадиган баландлик ва «арвоҳлар уйи»дан иборат аттракционда 21 ёшли эркак вафот этди. У адашиб, фақат аттракцион ходимлари учун мўлжалланган хонага кириб қолган. У ерда эса йигит баландликнинг ҳаракатланаётган қисмлари зарбасидан ҳушидан кетиб, қайта кўзини очмаган.
Изоҳ (0)