Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатни терактларнинг янги турларидан ҳимоя қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда, Le Parisien манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мамлакат полиция бош бошқармаси сентябрь аввалида шунга оид махсус баёнот эълон қилди. Унда террорчилар поездларни издан чиқариш учун ҳужумлар уюштиришни режалаштираётгани маълум қилинган.
Жангарилар Европадаги тарафдорларини «ишонч қозониб, сўнг теракт содир этиш», бунда якка ҳужумлар, хусусан, «ўрмонларга ўт қўйиш ёки таомга заҳар қўшиш»га чақирди.
Франция полицияси таҳдид ўта юқори даражада қолаётгани ҳақида огоҳлантирди. Янги ўқув йили бошлангани муносабати билан ўқув юртлари раҳбарларига товарларни ўғирлаш ҳаракатларига эътибор қаратиш тавсия этилган.
Машиналарни ижарага берувчи компаниялардан транспорт воситасини олаётган кишиларнинг ҳужжатларини синчиклаб текшириш сўралди.
Изоҳ (0)