Украина ҳарбийлари Донецк видоятида Россияда ишлаб чиқарилган «Орлан-10» учувчисиз учиш қурилмаси қулаганини билдирди. Қурилма фотоси Аксилтеррор операцияси матбуот марказининг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилди, дея хабар беради Meduza.
АТО штабига кўра, қурилма «тизимнинг техник жиҳатдан панд бериши» туфайли қулади.
Украина ҳарбийлари «Орлан-10» Донбассда разведка ва артиллерия зарбасини тўғри йўналтириш учун қўлланишини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)