«Роспотребнадзор» Саудия Арабистонида хавфли коронавирус тарқалгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Россия федерал хизматига кўра, 13—30 август кунлари Саудияда MERS-CoV коронавируси билан боғлиқ 12 та ҳолат қайд этилди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Коронавирус нафас йўллари, асаб тизими ва ошқозон-ичак йўлига таҳдид қилиши ва асорати ўлимга олиб келадиган пневмонияга айланиши мумкин.
Изоҳ (0)