Туркия ТИВ Кёльнда Курдистон ишчи партияси етакчиси, маҳбусликда сақланаётган Абдуллоҳ Ўжаланга бағишланган митинг ўтказилиши муносабати билан Германия элчиси Мартин Эрдманни чақиртирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Элчига Кёльнда ўтказилган тадбирга Туркия расмийларининг муносабати етказилди.
Турк расмийларига кўра, бир неча минг курд иштирок этган тадбирда террорчилик тарғиботи олиб борилган.
Гарчи Германияда КIP рамзлари ман этилган бўлса ҳам, Кёльн полициячилари Ўжалан суратлари ва партия рамзлари туширилган плакатлар намойиш этилишига тўсқинлик қилмади.
Изоҳ (0)