АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли агар АҚШ ўзини ёки иттифоқдошларини ҳимоя қилишига тўғри келса, Шимолий Корея йўқ қилинишини айтди, деб ёзади Meduza. «Буни ҳаммамиз тушунамиз ва ҳеч биримиз бундай бўлишини истамаймиз», — деди Хейли.
Доимий вакил сўзларига кўра, АҚШ Шимолий Корея ядро дастури атрофидаги низони тартибга солиш учун барча дипломатик чораларни кўрмоқчи. «Агар бу иш бермаса, бу билан генерал Мэттиснинг ўзи шуғулланади», — дея ваъда берди Хейли. Генерал Жеймс Мэттис — АҚШ мудофаа вазири.
Хейли қўшимча қилишича, Шимолий Кореяга БМТ доирасида таъсир ўтказиш имкониятлари деярли тугаб битган.
Изоҳ (0)