Туркия Сурия билан чегарасига ҳарбий техника жойлаштиришда давом этмоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, темир йўл бўйлаб жойлашган Хатай вилоятига қарийб 80 та зирҳланган ҳарбий-транспорт воситаси етказилган.
Июль ойида Туркия мудофаа вазири Анқара миллий хавфсизликка таҳдид бўлганда Сурия курдлари мудофаа кучлари назорати остида бўлган Африн шаҳридаги ҳарбий операцияларда иштирок этиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)