UCLА (Лос-Анжелес) тадқиқотчилари чўнтакка солиш юриш мумкин бўлган совутгич ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Янги қурилмада махсус ишлаб чиқилган материаллар ёрдамида электр майдонидан ҳароратни пасайтириш учун фойдаланадиган электркалория эффекти тамойили қўлланади. Тадқиқотчилар бунда совутилиши лозим бўлган манбада жойлаштириладиган махсус полимер ва ҳарорат ютадиган радиаторга таянади.
Совутгич энергиятежамкор бўлиб, совутишнинг экологик тоза тизимлари қўлланган. Иш берувчилар уни ходимларнинг иш жойларида ўрнатиши ва стандарт совутгичларга сарфланадиган маблағни тежаши мумкин.
Қурилма эгилувчан материалдан тайёрлангани сабабли уни, айтайлик, Samsung Galaxy S4 аккумуляторига маҳкамлаб, атиги 5 сонияда 8 даражага совуца бўлади.
Изоҳ (0)