NASA супервулқонлардан бири уйғониши ва бунинг оқибатида миллионлаб киши ҳалок бўлиши хавфини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Independent маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Агентликка кўра, ҳозирги кунда дунёда 20 та супервулқон бўлиб, улардан ҳатто биттасининг ҳаракатга келиши инсониятга астероидга нисбатан кўпроқ зарар этказиши мумкин.
NASA мутахассислари Вайоминг штатида жойлашган Йеллоустон вулқонига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўлчами 55 километр ва 72 километрни ташкил этадиган Йеллоустоннинг тўсатдан отилиши вулқон қишига олиб келиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Олимлар унда ҳосил қилинган қудуқ орқали сув ҳайдаб, «вулқонни совутиш» ниятида. Кейинчалик ҳосил бўлган буғдан электр энергияси олиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)