Бир неча кун аввал Мексикани 8,2 магнитудали зилзила ларзага солди, унга осмондаги ёруғлик чақнашлари ҳамроҳлик қилди, деб ёзади «Газета.ru» Sciencr порталига таяниб.
Зилзилалар чоғидаги бундай ҳодисалар илгари ҳам кузатилган. 2014 йилда олимлар уларнинг табиатини аниқлади. Чақнашлар яшинлар ёки Мексика осмонидан учиб ўтаётган самолётлар билан боғлиқ эмас. Уларнинг манбаи тоғ жинслари ҳисобланади.
«Муайян тоғ жинсларида тўпланадиган кучланиш манфий зарядланган кислород атомлари жуфтликларини ажратиб юбориши мумкин, улар тоғ жинсларидаги ёриқлар орқали ташқарига электр токи кўринишида чиқади. Агар атомлар кўп бўлса, улар ҳавони ионлашатиради ва плазмани ҳосил қилади, у эса ўз навбатида нур ажратиб чиқаради», — дея аниқлик киритди геология профессори Лейла Эртолахти.
Изоҳ (0)