Хитойнинг CCTV-2 телеканали Хитой олимлари EmDrive двигателининг ишлайдиган намунасини яратганини маълум қилди, ушбу двигателнинг ҳаракати шу пайтгача сақланиш қонунлари доирасида изоҳлаб берила олмаган эди, деб ёзади Daily Mail.
Хабарда техник тафсилотлар келтирилмаган. Таъкидланишича, двигатель яқин орада коинотда синаб кўрилади.
2016 йил декабрида хитойлик олимлар EmDrive прототипи Tiangong-2 космик лабораторияси бортида синаб кўрилганини маълум қилган эди. Ўшанда ҳам тафсилотлар ошкор этилмаганди.
EmDrive двигатели микротўлқинларни ҳосил қилувчи магнетрон ва уларнинг тебранишидан энергия тўпловчи резонатордан иборат қурилмадир. Ташқи жиҳатдан агрегат ёнбош қилиб қўйилган челакни эслатади. Бундай конструкция, муҳандислар сўзларига кўра, нурланишни тортувчи кучга айлантириш имконини беради, бу эса сақланиш қонунлари бўйича ўз изоҳини топгани йўқ. EmDrive асосидаги куч қурилмаси Қуёш тизимининг чекка ҳудудларига бир неча ўн йилликлар эмас, бир неча ойлар ичида етиб бориш имконини бериши мумкин.
Изоҳ (0)