Эквадор президенти Ленин Морено саккиз йилдан бери ишлаётган шахсий кабинетида яширин камера ўрнатилганини сезиб қолди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Мен ҳайратда ва ғазабдаман. Кабинетимда масофадан бошқариладиган яширин камера бор экан. Бу — шахсий ҳаётга қарши жиноят», — деб ёзади президент.
Президентнинг таъкидлашича, камера 2007—2017 йиллардаги мамлакатнинг аввалги президенти Рафаэль Корреа томонидан ўрнатилган.
Морено собиқ президент камерадаги ёзувларни телефонига сақлаб олган бўлиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.
Мамлакат прокуратурасига мазкур иш бўйича текширув ўтказиш вазифаси топширилган.
Изоҳ (0)