ИШИД террорчилик гуруҳи жангарлари Дайр-аз-Заврда Сурия армиясига таслим бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«ИШИДнинг бир нечта жангариси ҳукумат кучларига таслим бўлди. Ҳозирча гап фақат кам миқдорддаги жангарилар ҳақида кетмоқда», — деган агентликка интервью берган вакил.
Бу қандай ҳолатда юз берганига аниқлик киритилмаган. Манбанинг фикрига кўра, Дайр-аз-Заврда террорчилар кучсизланиб қолган ва узоқ вақт қаршилик қила олмайди.
Бир кун олдин Ал-Мурия аҳоли пункти, шунингдек, Сарда ва Каррум тоғ маассивлари Сурия ҳарбийлари томонидан озод қилинган. Жангарилар Дайр-аз-Заврдан 5—7 километр шарққа чекинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)