Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иванка Трамп отасига катта таъсир кучига эга эканлиги ҳақидаги овозаларни рад этди. Бу ҳақда у The Financial Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Айрим одамлар мендан имконсиз нарсаларни кутгани бор гап. Айтайлик, биргалигимизнинг ўзи отамга таъсир ўказиши, у ўзи суянадиган қадриятлар ва кун тартибидан воз кечиши каби. Ҳеч қачон бундай бўлмайди», — таъкидлади Иванка Трамп.

Иванканинг турмуш ўртоғи ва Оқ уй маслаҳатчиси Жаред Кушнерга кўра, рафиқаси бор-йўғи узоқ вақт бирга ишлаганлари учун отасини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда, холос.

Иванка унга отасига таъсирига қараб эмас, ўзи шуғулланаётган сиёсий фаолият, жумладан, иш жойларидаги гендер тенглиги масалаларига қараб баҳо беришларини исташини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?