Ироқ Курдистони парламенти 15 сентябрь, жума куни кечаси автоном вилоят мустақиллиги учун 25 сентябрь куни референдум ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда Rudaw телеканалига таяниб,«РИА Новости» хабар берди.
Икки йил олдин фаолияти тўхтатилиб қўйилган Ироқ Курдистони парламенти 15 сентябрь, жума куни кечаси ўз ишини яна қайтадан бошлади. Қонун чиқарувчи кенгашнинг йиғилишида асосий масала автоном вилоят мустақиллигига бағишланган референдум ўтказилиши мавзуси бўлди.
Ироқ Курдистони автоном вилояти ҳукумати марказий ҳукумат фикрига қулоқ солмаган ҳолда, 25 сентябрь куни Ироқдан ажралиб чиқиш референдумини ўтказишни белгилади. Бағдод ушбу референдум ўтказилишини қонунга зид дея ҳисобламоқда. Референдум ўтказилишига қарши Ироқ парламенти ҳам овоз берган.
Изоҳ (0)