Куба Давлат кенгаши ва Вазирлар кенгаши раиси Рауль Кастро америкалик дипломатлар орол-давлатда ўтган йил охирида дуч келган «акустик ҳужумлар»дан ташвиш ва афсус билдириш учун АҚШнинг Гаванадаги муваққат вакили Жеффри Дилаурентисни шахсан қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, Рауль Кастро Кубанинг америкалик дипломатлар билан рўй берган ҳолатларга алоқадорлигини инкор этди.
Гавана Вашингтонга ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун ФҚБ агентларини жўнатишни таклиф қилди.
Шу тариқа Гавана Вашингтоннинг ҳодисага Куба расмийлари алоқадорлиги ҳақидаги даъволарига кескин жавоб беришдан тийилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)