Россия президенти Владимир Путин одамларда ишончлилик ва сўзининг устида туришини қадрлайди. Бу ҳақда у Қирғизистон ОАВларига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Путинга кўра, Қирғизистоннинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбаев шундай хусусиятларга эга инсон.
«У сўзининг устида турадиган одам. Келишиш қийин, бироқ келишилдими — тамом, бажариш учун охиригача боради. Мен ҳам ўз навбатида шунга ҳаракат қиламан ва буни жуда қадрлайман», — таъкидлади Путин.
«Атамбаев билан разведкага борган бўлармидингиз?» деган саволга жавобан Путин «Биласиз, ҳозир разведкада ишламайман, гарчи разведка доим мен билан бирга бўлса ҳам. У билан бундан кам бўлмаган муҳим соҳа — давлат иши билан шуғулланамиз. Ўйлашимча, буни ёмон уддаламаяпмиз», — деди ҳазиломуз.
Изоҳ (0)