Америкалик ошпаз, CNN телеканалида эфирга узатиладиган шоу бошловчиси Энтони Бурден TMZ портали билан суҳбатда АҚШ президенти Дональд Трампни заҳарлашни исташини маълум қилди.
Бурденнинг портал вакиллари билан суҳбати ўтган ҳафтада бўлиб ўтган эди, бироқ ОАВ бу суҳбатга эндигина эътибор қаратди.
Бурден Трамп ва Ким Чен Инни яраштирув тушлиги учун қандай таом тайёрлаши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, заҳарли зангпоя ўсимлигини танлашини маълум қилган.
Fox News телеканали журналистлари Бурден билан боғланганида, у ҳазиллашганини айтган.
Зангпоя заҳарли ўсимлик бўлиб, Қадимий Юнонистонда ундан ўлимга ҳукм қилинган маҳбусларни заҳарлашда фойдаланилган.
Изоҳ (0)