Фармацевтика соҳасидаги йирик Novartis компанияси дунё клиник амалиётида ген терапияси кенг жорий қилинишини бошлаб берадиганга ўхшайди, деб ёзади Forbes.
Гап шундаки, АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дорилар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси (FDA) ўткир лимфобласт лейкоз билан оғриган 3 дан 25 ёшгача бўлган беморлар учун ген терапиясини қўллашни маъқуллади.
Даволаш ремиссия (касаллик аломатларининг вақтинчалик заифлашуви)га эришиш, баъзи ҳолларда эса ҳатто касалликни енгиш имконини беради.
Изоҳ (0)